Charter of the journal

“Сейсмология муаммолари”

(Проблемы сейсмологии)

журнали таҳририятининг

Н И З О М И 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Ушбу Низом “Сейсмология муаммолари” (Проблемы сейсмологии) журнал  таҳририяти  (бундан буён матнда “Таҳририят” деб юритилади) ташкил этилиши ва фаолиятини белгилайди.   

Таҳририят ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги,  “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Фуқаролик ва Меҳнат кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли Қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширади.

Муассис: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Ғ.Мавлонов номли Сейсмология институти”.

ОАВнинг номи ва тури: “Сейсмология муаммолари”

                                            (Проблемы сейсмологии) журнал.

ОАВнинг тили: рус, ўзбек ва инглиз тилларида 

Мақсади ва вазифалари:

Ўзбекистон Республикасида сейсмология муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар бўйича илмий янгиликларни давр талаби асосида изчил ёритиш, шу соҳага доир янги чиққан қонун, фармон ва қарорлар моҳиятиини ҳамда уларнинг ижросини жойлардаги камчилик ва нуқсонларнинг бартараф этилишига матбуот чиқишлари орқали кўмаклашиш.

Зилзилалар ва уларнинг ҳатарли оқибатларини пасайтириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бораётган илмий тадқиқод муассалари ва Олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълими ходимларининг илмий ва амалий ижодкорлик ютуқларини, бу соҳага ёш малакали мутахассиларни тайёрлаш бўйича таълим тарбия беришнинг янги шакл ва услубларни тарғиб қилиш ва энг яхшиларини оммалаштириш.

Шу йўсинда “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” Қонунларини ижро этишда фаол иштирок этиш.

Журнал саҳифаларида сейсмология муаммолари бўйича Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид меъёрий ҳужжатларни, яъни қонунлар, фармонлар, фармойишлар, қарорлар, буйруқлар низомлар, йўриқномлар ва бошқа шунга ўхшаш материлларга шарҳлар бериб бориш.Илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорлик, хорижий мамлакатлар билан тузилган битимлар юзасидан маълумотларни ёритиш.

Таянч докторантураларда, Олий ва ўрта махсус таълими тизмидаги магистратураларда таҳсил олаётган талабаларнинг сейсмология муаммолари бўйича қизиқишлари, илмий тадқиқот ва таълимга оид материлларини журнал саҳифаларида бериб боради.

Ижтимоий соҳада фаол ютуқларга эришган олимлар ва талабалар тўғрисида маълумотлар бериб бориш. Шунингдек, илмий тадқиқот олиб бораётган ёки ўқувчи талабаларнинг сейсмология муаммолари бўйича юртимизда бўлаётган ўзгаришларга фикларини баён этиш.

Журнал айнан ана шу мақсад ва вазифаларни ижро этиш орқали Ўзбекистонда сейсмик ҳавсизликни таъминлаш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларда олинган илмий янгиликларни оммага етказишда илмий тадқиқот муассалари ва олий ўрта махсус таълим тизимидаги илмий ходимларнинг матбуоти бўлишига эришишни кўзда тутади.

Ихтисослашуви:  илмий, илмий-техник

Тарқатиш ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси, Ҳамдўстлик мамлакатлари бўйича.      

Даврийлиги: олти ойда бир марта     

Ҳажми: А-4 формат,  150 бет, 120 ададда чоп этилади.  

Молиялаштириш манбалари: Муассис томонидан ажратиладиган мол-мулклар ва маблағлар;  таҳририят фаолиятидан топилган мол-мулклар ва пул маблағлари; имтиёзлар ва афзалликлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.                            

Таҳририят жойлашган жой (почта манзили): 100128, Тошкент ш., Зулфияхоним кўчаси, 3.

Таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар: Таҳририят муассиснинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Юридик шахс мақомига эга эмас.

Муассис - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Ғ.Мавлонов номли Сейсмология институти” илмий тадқиқод муассасаси “Сейсмология муаммолари” (Проблемы сейсмологии) журналидан ташқари ҳеч қайси ОАВ нисбатан, муассис ишончли бошқарувчи, ношир тарқатувчи эмас. 

Тел/факс:  тел.: +99871-241-51-70, 241-32-22, факс: +99871-241-74-98

  1. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Мақсад ва вазифалари қуйидагилардир:              

Журналнинг асосий мақасади сейсмология муаммолари бўйича Ўзбекистон Республикасида, Ҳамдўстлик мамлакатларида бошқа мамлакатларда сейсмология муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларида олинган, Олий ўқув юртидан кейин таълим олаётган тақиқодчилар, мустақил тадқиқодчилар олган янги, охирги илмий натижаларни фундаментал илмий мақолалар шаклида нашр этишдан иборат.

Журнал вазифалари унинг саҳифаларида сейсмология муаммоларига тегишли илмий мақолаларни нашр этиш, илмий тадқиқот ишларини мукаммалаштириш, Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тегишли йўналиш бўйича янада такомиллаштиришга оид илмий мақолаларни нашр этиш, ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатлар, яъни қонунлар, фармонлар, фармойишлар, қарорлар, буйруқлар низомлар, йўриқномлар ва бошқа шунга ўхшаш материлларга шарҳлар бериб бориш. Илмий тадқиқотлар соҳасида сейсмология муаммоларига тегишли халқаро ҳамкорлик, хорижий мамлакатлар билан тузилган битимлар юзасидан маълумотларни ёритиш.

Таянч докторантураларда, Олий ва ўрта махсус таълими тизмидаги магистратураларда таҳсил олаётган талабаларнинг сейсмология муаммолари бўйича қизиқишлари, илмий тадқиқот ва таълимга оид материлларини журнал саҳифаларида бериб боради.

Сейсмология ва унга ёндош соҳаларда фаол ютуқларга эришган олимлар ва талабалар тўғрисида маълумотлар бериб бориш. Шунингдек, сейсмология муаммоларига тегишли илмий тадқиқот олиб бораётган ёки ўқувчи талабаларнинг сейсмология ва унга ёндош соҳалари муаммолари бўйича юртимизда бўлаётган ўзгаришларга фикларини баён этиш.

Журнал айнан ана шу мақсад ва вазифаларни ижро этиш орқали Ўзбекистонда сейсмик ҳавсизликни таъминлашга тегишли фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларда олинган илмий янгиликларни оммалаштиришда илмий тадқиқот муассалари ва олий ўрта махсус таълим тизимидаги илмий ходимларнинг матбуоти бўлишига эришишни кўзда тутади.

2.2. Таҳририятнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:

– геофизика, сейсмология, геология, математика, механика, ахборот технологиялари, техника каби аниқ ва табиий фанларни сейсмология муаммоларига тегишли долзарб илмий ва амалий масалаларини ёритиш;

– геофизика, сейсмология, геология, математика, механика, ахборот технологиялари, техника каби аниқ ва табиий фанлар бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари, маслаҳатлар, конференциялар, кўргазмалар, кенгаш ва тақдимот маросимларини ёритиш;   

– янги илмий ва илмий-техник маҳсулотлар ва методик янгиликлар билан муштарийларни таништириб бориш;

– методик маҳсулотларни муаллиф бераётган ғояларни бузмасдан таҳрир қилиш ва зарур ҳолатларда таржима қилиб, уни қайта ишлаш ва кўпайтириш бўйича хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

III. МУАССИСНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

3.1. Оммавий ахборот воситасининг рўйхатда қайд этилган номидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш.

  • Мақолалар тайёрланиши, материаллар тўпланиши ва бошқа ташкилий масалаларда журнал таҳририяти фаолиятига, моддий-техника базаси ва ходимларнинг иш шароитини яхшилаш.
  • Оммавий ахборот воситаси чиқарилишини тўхтатиш ёки тугатиш.
  • Таҳририятнинг бошқарув органларини шакллантиришда таъсис шартномаси, таҳририят низоми ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиш.
  • Фойдани тақсимлашда ва зарарларни ўрнини қоплашда иштирок этиш.
  • Энг катта ҳажми ва чиқариладиган муддати муассис ва таҳририят ўртасида тузилган шартнома талабларига мувофиқ, реклама тусида бўлмаган хабар ва материалларни ўз номидан оммавий ахборот воситасида бепул жойлаштириш.
  • Таҳририятнинг фаолияти тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилганидан кейин қолган мол-мулкни ёки унинг қийматини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш.
  • Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
  1. МУАССИСНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Таҳририятни ташкил этади.           

4.2. Оммавий ахборот воситаси чиқарилишини таъминлайди. 

4.3 Журнал таҳририяти фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайди.     

4.4. Журнал таҳририяти низомини тасдиқлайди, унга ўзгартиришлар киритади.

4.5. Оммавий ахборот воситасининг чиқарилишини таъминлаши;

4.6. Таҳририят билан шартнома тузиши;

4.7. Оммавий ахборот воситлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминланиши;

4.8. Журнал таҳририятига берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини назорат қилади.

4.9. Журнал муассиси қайтадан ташкил этилганда оммавий ахборот воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига мурожаат этади.      

4.10. Муассиснинг устав фонди ўзгарганлиги ҳақида, агар устав фондида чет эл инвестициялари улуши ушбу Қонун 8-моддасининг тўртинчи                                            қисмида назарда тутилган чегарадан ортиб кетган бўлса, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигини хабардор этиши шарт.

  4.11. Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.                      

  1. ТАҲРИРИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
  • Ахборотни излаш, олиш, таҳрир ва таҳлил қилиш ҳамда тарқатиш.
  • Давлат сири ёки қонун билан кўриқланадиган бошқа сирни истисно этган ҳужжатлар, материаллар ва ахборотлардан фойдаланиш.
  • Маълумотларни белгиланган тартибда, жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш.
  • Оммавий тадбирларга ижодий гуруҳ (мухбир, тасвирчи)ни юбориш ва мавзуни ёритиш.
  • Тайёр материаллардаги ахборотнинг холис ва ишончлилиги юзасидан мутасадди корхона ва мутахассисларга мурожаат қилиш.
  • Материалларни таҳрир, таҳлил қилиш.
  • Жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
  • “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тегишли моддаларига асосан керакли маълумотларни сўраб олиш.

5.10. Таҳририят қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.

  1. VI. ТАҲРИРИЯТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
  • Ушбу низом ва қонун ҳужжатларига риоя этиш.
  • Мақолалар тайёрланиши ва чиқарилишининг даврийлигини таъминлаш.
  • Журналга чиқарилаётган материалларнингхолис ва ишончлилигини таъминлаш.
  • Шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.
  • Ходимларга меъёрдаги меҳнат шароити ва ижодий имкониятлар яратиб бериш.
  • Тайёрланган мақолаларнинг долзарб, таъсирчан, тарбиявий ва ибратли, мазмунли ва кишиларга руҳий ва маънавий озуқа берадиган,  бадиий ва савияси жиҳатидан талабга жавоб берадиган бўлишини таъминлаш.
  • Мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга, уруш, зўровонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотларни, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва перекурсорларни, спиртлик ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини тарғиб қилмаслик.
  • Порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни акс эттирувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабабчи ахборотларни тарқатмаслик.
  • Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини тахқирлаш, ишчанлик обрўсига путур етказмаслик, шахсий ҳаётига аралашмаслик.
  • Прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз дастлабки тергов ёки суриштирув материалларини, муайян ишнинг натижаларини эълон қилмаслик, шунингдек, суднинг қарори чиқмасдан туриб, бошқа йўл билан судга таъсир ўтказмаслик.
  • Таҳририят қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.

VIII. ТАҲРИРИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

8.1 Бош муҳаррир муассис  томонидан тайинланади. Муассис раҳбари бир вақтнинг ўзида таҳририят Бош муҳаррири бўлиши мумкин.    

8.2. Бош муҳаррир:

таҳририятга раҳбарлик қилиб, унинг низом вазифаларининг бажарилишини ташкил этади, шартномалардаги таҳририятга тегишли мажбуриятлар бажарилиши,  ҳуқуқлар амалга оширилишини таъминлайди. 

 таҳририятнинг ижодий фаолиятини ташкил этади ва амалга оширади.

 таҳририят ходимларига мақолалар тайёрланадиган йўналишлар, мавзу ва вазифаларни белгилаб беради, тайёрланган мақолаларнинг чиқарилишига рухсат беради.

8.3. Таҳририят жамоаси Бош муҳаррир ва таҳририятнинг бошқа ходимларидан иборат бўлиб, касб фаолиятида мустақилдир. Таҳририят штатида турган, материалларни тўплаш, таҳлил, таҳрир қилиш ҳамда тайёрлаш билан шуғулланувчи шахс таҳририят ходимидир.

  1. ЖУРНАЛ ЧИҚАРИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ ЁКИ ТУГАТИШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ

9.1. Журнал чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш қонунчиликда белгиланган тарзда, муассиснинг мазкур низомда назарда тутилган ҳолларда қабул қилган қарори ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг даъво аризаси асосида чиқарилган суд қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

9.2. Муассис оммавий ахборот воситасининг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ўз қарори ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни уч кун ичида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор этиши шарт. Мазкур хабарнома ушбу оммавий ахборот воситаси чиқарилишининг тўхтатиб турилиши ёки тугатилишидан олдинги сўнгги чиқарилишларидан бирига жойлаштирилиши керак.

9.3. ОАВнинг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома  таҳририят журнали орқали чиқарилиши тўхтатиб турилиши ва тугатилишидан аввалги кунларининг бирида эълон қилинади.

9.4. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг таҳририят фаолиятида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, тўхтатиш ва такрорланмаслиги чораларини кўриш хусусидаги кўрсатма (тақдимнома)сида таъкидланган камчилик ва хатоликлар такрорий ёзма огоҳлантиришдан кейин ҳам бир ой ичида бартараф этилмаганлиги оммавий ахборот воситаси чиқарилишининг суд тартибида тўхтатилишига сабаб бўлади.

9.5. Суд қарори билан тўхтатилган оммавий ахборот воситаси чиқарилишини қайта бошлаш рўйхатдан ўтказувчи орган аниқлаган қонун бузилишлар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар муассиси ва (ёки) таҳририят томонидан судга тақдим этилганидан кейин суд қарорига асосан амалга оширилади.

9.6. ОАВнинг чиқарилишини суд қарори билан тугатишга қуйидагилар асос бўлади:

- таҳририят томонидан қонун ҳужжатлари ва мазкур низом талаблари мунтазам равишда бузиб келингани, бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таҳририят номига ёзма огоҳлантиришлар юборилганлиги.

- ОАВни чиқаришни тўхтатиш ҳақидаги суд қарори  бажарилмаганлиги.

- журнал олти ойдан зиёд вақт мобайнида чиқарилмаганлиги.

- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

9.7. Таҳририят журнал чиқарилишини тугатиши унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг ҳам амал қилиши тугатилишига сабаб бўлади.

  1. ТАҲРИРИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ

10.1. Таҳририят қонунчиликда белгиланган асос ва тартибларда қайта ташкил этилиши мумкин.

10.2. Таҳририятни қайта ташкил этишга:

- муассиснинг ёхуд суднинг қарорлари қабул қилиниши.

- оммавий ахборот воситасининг тури ўзгартирилиши.

- таҳририятнинг қўшиб юборилиши, қўшиб олиши ёхуд мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, фаолият йўналиши ва ихтисослашуви ўзгариши сабаб бўлади.

10.3. Қайта ташкил этилганда таҳририятнинг таъсис ҳужжати янгидан тасдиқланиб, қайта рўйхатдан ўтишга тақдим этилади.

10.4. Таҳририят муассиси ёки суднинг қарори асосида тугатилиши мумкин.

10.5. Муассиснинг тугатилиши бир вақтнинг ўзида таҳририятнинг тугатилишига ҳам асос бўлади.

10.6. Таҳририят тугатилганда  унинг мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик кимнинг зиммасида қолиши ёки ўтиши ҳал этилади. Таҳририятнинг шартномавий мажбуриятлари учун унинг ўзи жавобгар бўлади.

10.7. Таҳририятнинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиши тугатилишига сабаб бўлади.

 

  1. НИЗОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УНГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

11.1. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда таҳририят Низоми  Муассис қарори билан қабул қилинади ва тасдиқланади.

11.2. “Сейсмология муаммолари (Проблемы сейсмологии)” журнал таҳририятининг мазкур низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Муассиснинг қарорига кўра амалга оширилади.

11.3. Муассис таҳририят Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан кейин дарҳол бу ҳақда, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига қайта рўйхатдан ўтказишни сўраб тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

XII.  НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

12.1.Таҳририятнинг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва фаолиятининг тугатилиши соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро келишув асосида ҳал этилади.

12.2.Муассис ва таҳририят ўртасидаги низолар ўзаро келишувга кўра ҳал этилишига эришилмаган тақдирда, томонлардан бирининг ихтиёрига кўра, суд орқали ҳал этилиши мумкин.

 

       Бош муҳаррир:                                      Қ.Н.Абдуллабеков

 

Ушбу низом муассисларнинг 2019 йил  20 февралдаги йиғилишида муҳокама этиб тасдиқланган.