11:21/30.07.2020 25

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги №4794 “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1-иловаси “Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури”ни бажариш доирасида Институтда 7та фундаментал ва 8та амалий мавзулари бажарилмоқда:
Фундаментал мавзулар: 1. Кучли зилзилалар (ўрта ва қисқа муддатли, макон ва замон бўйича) тўғрисида дарак берувчи мажмуалар тайёрланишининг янги моделини яратиш ва зилзила намоён бўлиши қонуниятларини аниқлаш (2021-2024), илмий раҳбар академик Абдуллабеков К.Н.
2. Ер қобиғидаги локал сейсмик фаол тектоник ёриқларнинг техноген кучланганлик ва деформацияланиш ҳолатини баҳолайдиган миқдорий моделларни ишлаб чиқиш (2021-2024), илмий раҳбар ф.-м.ф.д. Хамидов Л.А.
3. Ўзбекистон ҳудуди ер қобиғининг кучланган-деформацион холатини ўзгариш қонунларини сейсмологик усуллар мажмуаси асосида сейсмик хавфини мукаммал баҳолаш (2021-2024), илмий раҳбар ф.-м.ф.д. Ибрагимов Р.С.
4. геодинамик жараёнлар билан боғлиқ бўлган микросейсмик майдонлар хусусиятларини аниқлаш (2021-2024), илмий раҳбар ф.-м.ф.н. Ибрагимов А.Х.
5. Марказий Осиёнинг замонавий геодинамик моделлари асосида Ўзбекистон сейсмик фаол зоналарида сейсмотектоник жараѐнларнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганиш (2021-2024), илмий раҳбар г.-м.ф.н. Содиков Ю.М.
6. Ўзбекистон Республикасида табиатдан фойдаланиш механизмининг экологик-географик асосларини яратиш (2021-2024), илмий раҳбар геогр.ф.д. Рафиков В.А.
7. Кучли зилзилаларнинг тайёрланиши ва уларнинг содир бўлиши даврида гидрогеосейсмологик аномалияларни шакллантириш механизмларини ўрганиш (2021-2024), илмий раҳбар г.-м.ф.д. Юсупов Ш.С.
Амалий мавзулар:
1. Ўзбекистон ҳудудида зилзила комплекс даракчиларининг такомиллашган мониторинг тизимини ишлаб чиқиш (2021-2022), илмий раҳбар ф.-м.ф.д. Максудов С.Х.
2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларини доимий амалга ошириш тизимини такомиллаштириш (2021-2022), илмий раҳбар ф.-м.ф.д. Хамидов Л.А.
3. Кучли ва халокатли зилзилалар таъсирида грунтларнинг харакати худудий моделларини минтақа ва жахон рақамли сейсмометрик маълумотлар асосида яратиш (2021-2022), илмий раҳбар ф.-м.ф.д, проф. Т.У.Артиков;
4. Ўзбекистон ва чегарадош худудларда жойлашган сейсмоген зоналар учун реал ва синтетик акселерограммалар регионал банкини яратиш (2021-2022), илмий раҳбар ф.-м.ф.н. Ибрагимов А.Х.
5. ҚМҚ-2.01.03.96 “Сейсмик районларда қурилиш” меъёрий ҳужжати сейсмологик қисмининг 1.1 жадвалини ўзгартириш учун грунтларнинг сейсмик хусусиятлари бўйича категорияларини аниқлаштириш (2021-2022), илмий раҳбар г.-м.ф.д., проф. Исмаилов В.А.
6. Қурилиш майдонларининг сейсмик даражасини (макросейсмик баллда ва муҳандис кўрсаткичларда) аниқлаш учун грунт шароитларининг сейсмик моделларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш механизмини яратиш (2021-2022), илмий раҳбар г.-м.ф.д., проф. Исмаилов В.А.
7. Табиий ресурслардан фойдаланишда юзага келадиган антропоген ва табиий жараёнларни бошқариш мақсадида махсус ва мавзули карталарни ишлаб чиқиш (2021-2022), илмий раҳбар геогр.ф.д. Рафиков В.А.
8. Гидрогеосейсмологик тадкикотлар натижалари асосида зилзалаларни урта ва киска муддатли прогноз килиш усулларни ишлаб чикиш (2021-2022), илмий раҳбар г.-м.ф.н. Умурзаков Р.К.

©2018-2020 Barcha huquqlar himoyalangan.