08:30/14.04.2022 43

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги акцияда фаол иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентининг 2022 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумининг 2022 йил 20 январдаги 2-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 20-36-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича тасдиқланган Йўл ҳаритаси тасдиқланган.

Мазкур буйруқ ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича тасдиқланган Йўл ҳаритасида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- Биржада электрон савдо орқали кўчат етказиб беришни ютган Наманган вилояти Норин туманидаги “NORIN MRM” МЧЖ билан Институт ўртасида 14.04.22й.кунги 217666-сонли шартнома имзоланиб, унга мувофиқ 145 туб Катальпа дарахти кўчати харид қилинди;
- харид қилинган кўчатларни ўтказиш билан боғлиқ ишлар Ядро физикаси институтининг Сейсмология институти учун ажратиб берилган ҳудудида амалга оширилиб, жорий йилнинг 15 апрель куни кўчат ўтказиш ишлари тўлиқ якунига етказилди.


aholiga eslatma image 1
aholiga eslatma image 1
aholiga eslatma image 1
aholiga eslatma image 1
aholiga eslatma image 1

©2018-2020 Barcha huquqlar himoyalangan.