17 November 2023
Yangilik

Ўзбекистон байроғи.

2,450 ko‘rish Matbuot xizmati Toshkent

Юртим қуёшидек юзлари порлоқ
Бошим узра мағрур ҳилпирар байроқ.
Шавкатга, шукуҳга ундаган байроқ
Дунёда рамз йўқ, юрагимдан боқ.
Озод Ўзбекистон қалби мисоли –
Ёруғлик ва меҳрнинг гўё висоли.
Уни тутганларнинг кулар иқболи,
Саодат манзилин порлоқ тимсоли.
Кўнглим тоғдай ўсар юксалган сари
Сиёсат, илм-фан, спорту соҳалар бари
Илғорлар сафининг бўлиб сарвари
Ренессанс деганин сурар илгари.
Байроғим жаҳонда шонли ўтибдир,
Уни тутган қўллар тенгсиз ўзибдир,
Дилдора олқишлаб, шундай ёзибдир:
“Шонли ёшинг муборак, ўзбегим байроғи!”
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Д.Усманова