Фавқулодда вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш бўйича махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

📅 24 Jun 2022

2022 йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институтида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шайҳонтоҳур туман бўлими ходимлари иштирокида Фавқулодда вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш бўйича махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Мазкур жараёнларда Сейсмология институтида ташкил этилган фавқулодда ҳолатларда ходимларга тезкор ёрдам бериш бўйича қутқарув гуруҳи, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт гуруҳи ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор хабар бериш бўйича алоқа гуруҳлари аъзолари томонидан бир қатор тактик машғулотлар ўтказилди. Махсус тактик ўқув машғулотлари жараёнларида фавқулодда ёнғин билан боғлиқ бўлган вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш бўйича туман мутахассислари томонидан амалий машғулотлар кўрсатилиб, ходимлар билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Институт билан туман ФВБ ҳамкорлигида ўтказилган махсус –ўқув тактик машғулотлар ходимларда катта қизиқиш уйғотди.