Сейсмология институтининг ёш олими Кучкаров Кахрамон Исраиловичга Физика-математика фанлари бўйича илмий даража фалсафа доктори (PhD) дипломини топшириш тўғрисида.
📅 10 Aug 2022
2022 йил 10 августдаги Сейсмология институтининг Ишчи йиғилиш мажлисида Кахрамон Исраилович Кучкаровга Физика-математика фанлари бўйича илмий даража фалсафа доктори (PhD) дипломи тақдим этилди.
Йиғилишда Институт директори В.Рафиқов сўзга чиқиб, Сейсмология институтининг ёш олими Кучкаров Кахрамон Исраиловичнинг меҳнат фаолияти билан таништириб, тантанали равишда фалсафа доктори (PhD) дипломини топширди.
Кахрамон Исраилович Кучкаров 1987 йил 8 февралда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2011 йил Ўзбекистон Миллий университети магистратурасини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги геофизик.
Кахрамон Исраилович Кучкаров 2022 йил 30 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси сейсмик кузатувлар тармоғининг самарадорлигини баҳолаш” мавзусида 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (физика-математика фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) дисертациясини ҳимоя қилган.
К.К.Кучкаров ўз меҳнат фаолиятини 2011й - 2018й Сейсмология институти Комплекс Экспедициясининг маълумотларни қайта ишлаб чиқариш партия муҳандиси, стажёр тадқиқотчи-изланувчи, катта илмий ходим-изланувчи, Сейсмология институти бош геофизиги лавозимларида давом эттириб, илмий изланишлар олиб борган. 2018 йилдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази “Фавқулодда вазиятларни башоратлаш ва мониторинг хизмати” катта офицери лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Кахрамон Исраилович Кучкаров сейсмология соҳасида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг илмий изланишлари Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлашга қаратилган муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси сейсмик кузатув тармоғининг самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштиришдан иборатлиги билан илмий аҳамиятга эгадир.
Олиб борилган илмий изланишлар натижасида турли хил энергияга эга бўлган зилзилалар учун грунтларнинг тебраниш тезлиги ва уларнинг спектрал амплитудаларини масофа бўйича сўнишини янги минтақавий боғлиқликлари аниқланган, шунингдек, зилзилаларни қайд этишнинг қуйи чегарасини магнитудалар орқали ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда амалдаги сейсмологик кузатув тармоғининг зилзилаларни қайд этиш имкониятлари ҳамда зилзилаларнинг координаталари, чуқурлиги ва ўчоқдаги вақтни аниқлашдаги хатоликлари, Республикадаги регионал сейсмик станцияларининг самарадорликлари баҳоланган, Республикадаги регионал сейсмик кузатувлар тармоғи такомиллаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси сейсмик кузатувлар тармоғининг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
• турли интенсивликдаги сейсмик таъсирни масофа бўйича сўнишини грунтларнинг тезлиги орқали ифодаланган янги эмпирик қонуниятлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 30 октябрдаги №2/4/32-3036-сон маълумотномаси). Натижалар Республикамиз ва унга чегарадош бўлган ҳудудларда содир бўладиган зилзилалар кучини (магнитудаларда) ҳисоблаш аниқлигини оширишга хизмат қилган;
• сейсмик станциялар тармоғининг кучсиз зилзилаларни қайд этиш имкониятини баҳолаш ҳамда сейсмик кузатувлар тармоғи бўйича зилзилалар координаталари, чуқурлиги ва зилзила ўчоғи вақтини аниқлашдаги хатоликларни ҳисоблаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 30 октябрдаги №2/4/32-3036-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ва унга чегарадош ҳудудларда содир бўлаётган зилзилалар параметрларини аниқлашдаги хатоликларни камайтириш имконини берган;
• сейсмик кузатувлар тармоғини баҳолаш натижасида 40 та сейсмик станциядан самарадорлиги юқори бўлган 26 та станциялар ажратиб олиниб, қўшимча станция очиш ҳисобига такомиллаштирилган сейсмик кузатувлар тармоғи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 30 октябрдаги №2/4/32-3036-сон маълумотномаси). Натижалар зилзилалар параметрларини юқори аниқликда топиш ҳамда Ғарбий Ўзбекистон ҳудуди учун кучсиз зилзилаларни қайд этиш имкониятини икки баробарга ошириш имконини берган.
Диссертация мавзуси бўйича жами 14 та мақола ва тезислар чоп этилган. Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 6 та, жумладан, 5 таси республика ва 1 таси ҳорижий журналларда.
Мазкур тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 3 та республика миқёсидаги