Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтида Япониянинг “Synspective” компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган тақдимот тўғрисида.

📅 25 Aug 2022

2022 йил 25 август куни Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтида Япониянинг “Synspective” компаниясининг имкониятлари ва кўрсатиладиган хизматлари борасида тақдимот ўтказилди.

Тақдимотдан асосий мақсад: Ўзбекистон Республикаси Президентинининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони билан тасдиқланган “йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида илғор радар сунъий йўлдошларидан фойдаланиш режалаштирилганлигини инобатга олиб, “Ўзбеккосмос” агентлиги мазкур йўналишда улкан тажрибага эга бўлган Япониянинг “Synspective” компаниясини мамлакатимизга ташрифини ташкиллаштирди.

Маълумот учун: “Synspective” компанияси радар сунъий йўлдошлар ишлаб чиқариш билан бир қаторда, турли иқтисодиёт соҳалари учун космик суратларни, шу жумладан радиолокацион космик суратларни таҳлил қилиш орқали универсал хизматлар ва ечимлар таклиф этади.

Хулоса ўрнида: “Ўзбеккосмос” агентлиги ва тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Фанлар академияси, Сейсмология институти, Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан биргаликда ушбу тақдимотдан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда, келгусида “сейсмик фаол зоналардаги бино ва иншоотлар жойлашган майдонларнинг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлаш ва сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини радиолокацион космик мониторинг қилиш” борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларини белгилаб олишди.