Ўтказилган давра суҳбати давомида маърузачи М.Баратов Мустақилликни қўлга киритилиш тарихи, Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари давомида барча соҳа йўналишларида эришган ютуқлари тўғрисида маълумотлар бериб, жумладан, илм-фан соҳасини тараққий топиши ва ривожланиши борасида, айниқса, кейингги 5-6 йил ичида амалга оширилиб келинаётган ислоҳатларга алоҳида тўхталиб, бу бўйича батафсил маълумотларни келтириб ўтдилар.
Маърузачи М.Баратов асосий мавзудан ташқари институт ходимларини ҳуқуқий билимларини янада ошириш ҳамда уларни жамиятимизнинг кундалик ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлардан, жумладан, қонунчилигимиздаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган Конституциявий ислоҳатларни мазмун ва моҳияти” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ислоҳатларнинг аҳамияти” мавзуларида ҳам давра суҳбати иштирокчиларига тегишли маълумотларни бериб, барча ходимларни Конституция ва қонунларни ҳурмат қилган ҳолда яшаш кераклиги бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.
Давра суҳбатининг якунида институт ходимлари маърузачига ўзларининг қизиқтирган саволларини бериб, тегишли жавобларни олдилар.
Хуллас, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Сейсмология институтида ўтказилган давра суҳбати институт ходимларининг хотирасида ёрқин таассурот қолдирди.