Ўзбекистон Республикасининг Ёшларига оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш,
📅 16 Sep 2022
ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида
Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканали билан ҳамкорликда Ёшларга илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришда яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг эришаётган ютуқларини эътироф этиш масалаларига бағишланган кўрсатув эфирга узатилди.
Шу муносабат билан, ушбу кўрсатувнинг 2022 йил 16 сентиябр куни бўлиб ўтган сонида Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти Ёш олимлари кенгаши раиси Фарход Қўзиев ва институт таянч доктаранти Рухсора Тешаевалар иштирок этишди.