“Янги Андижон” ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ва илмий тадқиқот ишлари

📅 12 Feb 2022

2022 йилнинг 11 март куни Андижон вилояти ҳокимияти тассаруфидаги “Янги Андижон” Дирекция ДУК биноси мажлислар залида “Янги Андижон” ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ва илмий тадқиқот ишлари бўйича тайёрланган ҳисоботларини тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Қурилиш вазирлигининг масъул ходимлари ва матбуот хизмати, Сейсмология институти етакчи илмий ходимлари, “Янги Андижон” ҳудудидаги масъул қурувчи-муҳандислар ва лойиҳачилар ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали, “Андижоннома” газетаси мухбир-журналистлари ва бир қанча блоггерлар иштирок этдилар

Тақдимот давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сейсмология институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, г.-м.ф.д., проф. В.А.Исмаилов тадқиқот ҳудудида олиб борилган ишлар тўғрисида маъруза қилдилар.