Ўзбекистон байроғи.
📅 17 Nov 2022
Юртим қуёшидек юзлари порлоқ

Бошим узра мағрур ҳилпирар байроқ.

Шавкатга, шукуҳга унданда бойроқ

Дунёда рамз йўқ, юрагимдан боқ.

Озод Ўзбекистон қалби мисоли –

Ёруғлик ва меҳрнинг гўё висоли.

Уни тутганларнинг кулар иқболи,

Саодат манзилин порлоқ тимсоли.

Кўнглим тоғдай ўсар юксалган сари

Сиёсат, илм-фан, спорту соҳалар бари

Илғорлар сафининг бўлиб сарвари

Ренессанс деганин сурар илгари.

Байроғим жаҳонда шонли ўтибдир,

Уни тутган қўллар тенгсиз ўзибдир,

Дилдора олқишлаб, шундай ёзибдир:

“Шонли ёшинг муборак, қутлуғ ўттиз бир!”