Аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлашда Япония тажрибаси

📅 27 Dec 2022

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтида “Аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлашда Япония тажрибаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Информацион-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Фанлар академияси, Фарғона политехника институти, Тошкент архитектура-қурилиш университети, Турин политехника университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Фуқаро муҳофазаси институти, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳамда Фанлар академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, ф-м.ф.д., профессор С.З.Мирзаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-144-сон фармонининг 2-илова 59-бандига мувофиқ сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида амалга оширилди.Қисқа муддатли стажировкада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси, Қурилиш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Олий таълим муассасаларининг мутахассисларидан иборат гуруҳ қатнашганини таъкидлаб ўтди. Шу ўринда “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илм-фан ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти” тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Давра суҳбатида Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, г-м.ф.д., профессор В.А.Исмаилов “Япония ҳудудининг минтақавий даражадаги сейсмик хавфи ва риски баҳоланганлиги”, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, т.ф.д., катта илмий ходим Д.А.Бекмирзаев “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида Япония билан ҳамкорлик ривожлантиришни келажаги”, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Набиев “Япония ҳудудида сейсмологик мониторинг тизими ва кучли зилзила талафотларини камайтиришга йўналтирилган тадбирлар”,Тошкент архитектура-қурилиш университети проректори, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети маслаҳатчиси, т.ф.б.ф.д.(PhD), доцент Б.А.Тўлаганов “Қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлашда Япония тажрибаси”, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети лаборатория мудири, таянч докторант Б.Х.Каримов “Бино-иншоотларни зилзила-бардошлигини баҳолашда тасвирни қайта ишлаш, силжишни ўлчаш ва таҳлил қилишда Денки университети билан ҳамкорлик” мавзуларида тақдимотлар қилдилар.


Тақдимотлар юзасидан сўзга чиққан: Сейсмология институтидан
ф-м ф.д., академик К.Н.Абдуллабеков, М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтидан ф-м ф.д. Р.А.Абиров, ТошуйжойЛИТИ дан техника фанлари номзоди Ш.Хакимов, Сейсмология институтидан фалсафа фанлари доктори (PhD) В.Р.Юсупов, ф-м. ф.н. У.А.Нурматов, ф-м ф.д. Р.С.Ибрагимовлар мамлакатимизда сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида тегишли соҳалардаги бугунги куннинг долзарб муаммолари, бу борада олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳамда чет эл тажрибасини амалиётга жорий этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.