“Энг катта бойлик-бу ақл-заковат, илм, энг катта мерос-бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик-бу билимсизликдир.”
📅 19 Feb 2022
“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойилга асосан Янги Ўзбекистон стратегиясида белгиланган илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда илм-фан йўлидаги хизматларини юксак эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан:
Сабитжан Хамидович Максудов-“Геофизика Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари” ихтисослиги профессори; Институтнинг ёш олимлари: Шарофиддин Исматуллаевич Ёдгоров-“Гидрогеология ва мухандислик геологияси” ихтисослиги катта илмий ходими; Муроджон Абдурахимджанович Мирзаев-“Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари” ихтисослиги катта илмий ходими илмий унвонларига сазовор бўлдилар.