2023 йил 9 февралда Россиянинг «Катаклизмы .. по земному шару” кўрсатувида бир шахс томонидан “ 2023 йил 6 февралдаТуркияда рўй берган кучли зилзиладан бироз аввал ёруғлик шуъласи, портлаш ва сўнг зилзила содир бўлгани ҳақида ёзиб, зилзила сунъий ташкил этилганлиги ҳақида фикр билдирган.
📅 10 Feb 2023
Ўзбекистон Фанлар академияси Ғани Мавлонов номидаги Сейсмология институти олимлари бу фикр бутунлай нотўғри эканлигини билдиришади. Туркия давлати Ер шарининг Ўрта ер денгизи- Осиё сейсмик камарида жойлашган бўлиб, у ерда қадим даврлардан бери Рихтер шкаласи бўйича магнитудаси 7-8 , Халқаро 12-баллик шкала бўйича 9-11 баллга тенг бўлган зилзилалар содир бўлиб туради. Кучли зилзиладан олдин ёруғлик шўъласи ва кучли овоз пайдо бўлиши фанда илгаридан маълум. Ер шари бўйича бўндай ҳодисалар кўп марта кузатилган.Бу нарса Ўзбекистонда ҳам 1926 йилдаги Жалолобод, 1966 йил 26 апрелдаги Тошкент ва бошқа зилзилалар вақтида ҳам кузатилган.
Бундай ҳодисаларнинг сабаби, бизнинг фикримизча, зилзиладан аввал унинг ўчоғида ўта кучли электромагнит майдонларнинг ҳосил бўлишидир. Бу нарса 1974 йилдан бери Институтда олиб борилаётган Импульс электромагнит кузатувлари натижалари билан исботланади. Физикадан маълумки, ёруғлик ҳам ўта юқори частотага эга бўлган электромагнит тўлқиндир. Юқоридагиларга асосан, Туркия зилзиласи сунъий эмас,табиий ҳарактерга эга деб ҳисоблаймиз <br><br>
Абдуллабеков