“Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!”

📅 17 Mar 2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 17 февралдаги «2022 йилдаги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-134-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фанлар академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институтида жорий йилнинг 17 март куни “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида Наврўз умумхалқ байрами тадбири ўтказилди.

Энг гўзал, энг қадимий, энг севимли, умумхалқ Наврўз байрами арафасида институт атрофлари ободонлаштирилиб, дарахтлар буталанди.
Тадбир давомида, қазонларда дастурий миллий таомлар тайёрланиб, байрам дастурхони ёзилди.
Шунингдек спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.