Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти ва Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари иштирокида Ҳамкорлик меморандумни имзолаш тўғрисида.
📅 01 Apr 2022
Буюк Британиянинг Оксфорд университети Ер бўйича фанлар факультети профессори Р.Уолкер ва Археология факультети тадқиқотчиси доктор П.Вурдстворт ва Сейсмология институти олимлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳадан асосий мақсад: сейсмология фани соҳасини қўллаб-қувватлаш доирасида ҳамкорликни янада кучайтириш йўлларини белгилаб олиш, шунингдек, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, методик таъминотини янада кучайтириш, сейсмология соҳасида илмий кадрлар малакасини оширишдан иборатдир.