08:30/18.04.2022 43

Россия Фанлар академияси Геофизика маркази аъзолари ЎзР ФА Сейсмология институтида

ЎзР ФА Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институтига 2022 йил 18 апрелда Россия Фанлар академияси Геофизика маркази директори, Россия Фанлар академияси мухбир-аъзоси ‒ Анатолий Александрович Соловьев, Геофизика маркази илмий котиби, ф.-м.ф.н. ‒ Роман Игорьевич Красноперов ҳамда Геофизика маркази катта илмий ходими, ф.-м.ф.н. ‒ Роман Викторович Сидоровлардан иборат делегация ташриф буюрди.

Ташриф 2019 йил 21 октябрда тузилган №НС-17 сонли илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилди. Институт илмий семинарида делегация аъзолари электромагнетизм соҳасига оид маърузалар билан иштирок этиб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинилди. Ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома асосида келгусида амалга ошириладиган илмий тадқиқот ишлари, Сейсмология институти ёш олимларини малакасини ошириш бўйича келишиб олинди.

“Янгибозор” магнит-ионосфера оберваториясида доимий кузатув ишларини олиб бориш мақсадида замонавий магнитометрлар ўрнатиладиган жойлар дала кузатув ишлари асосида текширувдан ўтказилди. Ускуналар ўрнатилиши мумкин бўлган павильонлар танлаб олинди. Кейинги босқичда қилинадиган ишлар режаси келишиб олинди.


aholiga eslatma image 1
aholiga eslatma image 1
aholiga eslatma image 1
aholiga eslatma image 1

©2018-2020 Barcha huquqlar himoyalangan.