O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI FANLAR AKADEMIYASI

G'.O. MAVLONOV NOMIDAGI SEYSMOLOGIYA INSTITUTI




“Сейсмология муаммолари” журнал НИЗОМИ
Ушбу Низом “Сейсмология муаммолари” (Проблемы сейсмологии) журнали таҳририяти (бундан буён матнда “Таҳририят” деб юритилади) ташкил этилиши ва фаолиятини белгилайди
Таҳририят ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар, Фуқаролик ва Меҳнат кодекслари, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли Қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширади
Муассис: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.Мавлонов номидаги Сейсмология институти.
ОАВнинг номи ва тури: “Сейсмология муаммолари” (Проблемы сейсмологии) журнал.
ОАВнинг тили: рус, ўзбек ва инглиз тилларида
Мақсади ва вазифалари: Ўзбекистон Республикасида сейсмология муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар бўйича илмий янгиликларни давр талаби асосида изчил ёритиш, шу соҳага доир янги чиққан қонун, фармон ва қарорлар моҳиятиини ҳамда уларнинг ижросини жойлардаги камчилик ва нуқсонларнинг бартараф этилишига матбуот чиқишлари орқали кўмаклашиш. Зилзилалар ва уларнинг хатарли оқибатларини пасайтириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бораётган илмий тадқиқод муассалари ва Олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълими ходимларининг илмий ва амалий ижодкорлик ютуқларини, бу соҳага ёш малакали мутахассларни тайёрлаш бўйича таълим тарбия беришнинг янги шакл ва услубларни тарғиб қилиш ва энг яхшиларини оммалаштириш. Шу йўсинда “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” Қонунларини ижро этишда фаол иштирок этиш. Журнал саҳифаларида сейсмология муаммолари бўйича Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид меъёрий ҳужжатларни, яъни қонунлар, фармонлар, фармойишлар, қарорлар, буйруқлар низомлар, йўриқномалар ва бошқа шунга ўхшаш материлларга шарҳлар бериб бориш. Илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорлик, хорижий мамлакатлар билан тузилган битимлар юзасидан маълумотларни ёритиш. Таянч докторантурада, докторантурада, Олий ва ўрта махсус таълими тизимидаги магистратураларда таҳсил олаётган талабаларнинг сейсмология муаммолари бўйича изланишлари, илмий тадқиқот ва таълимга оид материлларини журнал саҳифаларида бериб боради. Ижтимоий соҳада фаол ютуқларга эришган олимлар ва талабалар тўғрисида маълумотлар бериб бориш. Шунингдек, илмий тадқиқот олиб бораётган ёки ўқувчи талабаларнинг сейсмология муаммолари бўйича юртимизда бўлаётган ўзгаришларга фикларини баён этиш. Журнал айнан ана шу мақсад ва вазифаларни ижро этиш орқали Ўзбекистонда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларда олинган илмий янгиликларни оммага етказишда илмий тадқиқот муассалари ва олий ўрта махсус таълим тизимидаги илмий ходимларнинг матбуоти бўлишига эришишни кўзда тутади.
Ихтисослашуви: илмий, илмий-техник
Тарқатиш ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудуди бўйича.
Даврийлиги: олти ойда бир марта
Ҳажми: А-4 формат, 150 бет, 120 ададда чоп этилади.
Молиялаштириш манбалари: Муассис томонидан ажратиладиган мол-мулклар ва маблағлар; таҳририят фаолиятидан топилган мол-мулклар ва пул маблағлари; имтиёзлар ва афзалликлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.
Таҳририят жойлашган жой (почта манзили): 100128, Тошкент ш., Зулфияхоним кўчаси, 3 уй.
Таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар: Таҳририят муассиснинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Юридик шахс мақомига эга эмас. Муассис - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “ Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти” илмий-тадқиқот муассасаси “Сейсмология муаммолари” (Проблемы сейсмологии) журналидан ташқари ҳеч қайси ОАВ нисбатан, муассис ишончли бошқарувчи, ношир тарқатувчи эмас.
Тел/факс: тел.: +99871-241-51-70, 241-32-22,
.
.